12:04 / 11.07.2021
2 115

Бухорода 600 доллар эвазига сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими қўлга олинди


Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 600 доллар эвазига уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини берувчи сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр бўлими ходими қўлга олинди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шофиркон туман бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тадбирда фош этилди, дея хабар берди «Дарё».


Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда хизмат мавқейидан фойдаланган Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон тумани филиали кадастр муҳандиси С.Ж.нинг қилмиши фош этилди. Ходим туман қурилиш бўлимининг мансабдор шахсларига пора бериш орқали фуқаро Р.Б.нинг Шофиркон тумани «Султонобод» маҳалласидаги уй-жойини турмуш ўртоғи номига «якка тартибда уй-жой қурилиши тугалланган биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси»ни тайёрлаб беришини ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан 600 доллар талаб қилган.

С.Ж.нинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланган Р.Б. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган. Ходим фуқародан 600 долларни олаётган вақтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этиш лозим, ушбу модда билан айбланган шахснинг айби исботланса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 600 доллар эвазига сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими қўлга олинди