09:53 / 13.07.2021
1 742

Сирдарёда 700 дан ортиқ «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан Сирдарё вилояти ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Қ. харидор Ф.га 150 дона кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини 12 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда М.Қ.га дори воситаларини етказиб берувчи шериги А.Х. 600 дона «Тропикамид» дори воситасини 30 миллион сўмга ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 700 дан ортиқ «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди