23:19 / 16.07.2021
2 830

Солиқ қарзи учун помидорни қайта ишловчи ускуна хатлаб қўйилди


Солиқ органлари томонидан келиб тушаётган ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан назоратга олинган бўлиб, биргина Бюронинг Балиқчи туман бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида белгиланган тартибда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жами 11,5 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Ижро ҳужжатини таъминлаш жараёнида солиқ қарздорликларини тўламай келаётган шахсларга нисбатан тегишли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусан, ижро ҳужжатига асосан қарздор “Андижон Ўзбегим” агрофирма МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига жами 280. млн сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор ташкилот томонидан солиқ қарзлари ўз вақтида тўланмагач, қарздор жамиятга тегишли бўлган Италияда ишлаб чиқарилган помидорни қайта ишловчи ускуна хатлаб қўйилди. 755 млн. сўмга баҳоланган ушбу ускуна ҳозирда электрон онлайн аукцион савдосига қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарзи учун помидорни қайта ишловчи ускуна хатлаб қўйилди