23:43 / 17.07.2021
3 464

Тошкентда 4 нафар "ГАИ" ходими "Исузу" ҳайдовчисини урдими?


Ижтимоий тармоқда «4 нафар ГАИ ходимлари мени урди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 июль куни соат 16:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари И.Ташматов ва С.Бегматовлар "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтда "ISUZU" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатда давом этган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган ва текшириш давомида ҳайдовчининг ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги аниқланган.

Ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135, 194-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 4 нафар "ГАИ" ходими "Исузу" ҳайдовчисини урдими?

Жамият янгиликлари