11:33 / 21.07.2021
2 644

Коронавирус ва пневмония: Кунлик касалланиш ҳолатлари сони 1200га яқинлашди


ССВ статистикасига кўра, 2021 йил 20 июль ҳолатида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 (+698) нафарни ташкил этмоқда.


Янги касалланиш ҳолатларининг:
86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
16 нафари Андижон вилоятида,
16 нафари Бухоро вилоятида,
87 нафари Жиззах вилоятида,
16 нафари Қашқадарё вилоятида,
15 нафари Навоий вилоятида,
32 нафари Наманган вилоятида,
65 нафари Самарқанд вилоятида,
24 нафари Сирдарё вилоятида,
84 нафари Сурхондарё вилоятида,
58 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
79 нафари Тошкент вилоятида,
110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус ва пневмония: Кунлик касалланиш ҳолатлари сони 1200га яқинлашди