09:30 / 22.07.2021
2 047

Президент маслаҳатчиси ўринбосари «Халқ банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди


Ўзбекистон Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдорович Отабоев акциядорлик тижорат «Халқ банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Шу пайтгача бошқарув раиси вазифасида ишлаган Фарҳод Саломов эса бошқа ишга ўтказилган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Шуҳрат Отабоев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети «Камолот» жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001–2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси ўринбосари, 2017–2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2018–2021 йилларда «Ипотека банк» АТБ бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. 2021 йил февраль ойидан буён эса Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент маслаҳатчиси ўринбосари «Халқ банки» бошқаруви раиси этиб тайинланди