15:53 / 23.07.2021
2 134

Дўстликда қарздорлик эвазига газ қуйиш шаҳобчаси хатланди

 
Ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида олинган банк кредитни ўз вақтида қайтара олмаётганларга белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Айниқса, қарздорликни бартараф этиш бўйича кўрилган тегишли чоралардан натижа чиқмаганидан сунг суд тартибида кўрилиб, қарз ундирувини гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати чиқарилиб амалий ишлар олиб борилмоқда.

2021 йил16 июнлдаги Дўслик туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор Қ.Х. МЧЖдан ундирувчи Агробанк Дўстлик туман филиали фойдасига 471 млн сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати юзасидан қарздор Қ.Х. МЧЖ бир неча бор огохдантирилишига қарамасдан ижро хужжатининг ижросини таъминламаган.

Шу сабабли Дўстлик тумани Манас МФЙ Тошкент-Термиз магистрали йулида жойлашган 6 млрд 800 миллон сўмга бахоланган автомабилларга сиқилган газ қуйиш шахобчаси қарздорлик эвазига хатланиб Е-аукцион савдосига чикарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дўстликда қарздорлик эвазига газ қуйиш шаҳобчаси хатланди