
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июл куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Россия президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатлар билан ривожланаётгани, энг аввало, ўзаро товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани, иқтисодиёт тармоқларида қўшма кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватларни тез фурсатда ишга тушириш муҳим экани таъкидланди. Етакчилар минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистон бўйича юзага келаётган вазият хусусида ҳам фикр алмашди.
Шавкат МирзиёевВладимир ПутинЎзбекистон Россиястратегик ҳамкорликиқтисодиёт тармоқларикоронавирус вакциналар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар