23:31 / 28.07.2021
1 565

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш 10 йил давом этиши мумкинлигини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш 10 йил давом этиши мумкинлигини маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган видеоселектор олимлар тадқиқотига асосланиб, коронавирус билан кураш камида 10 йил давом этиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, айни вақтда «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласида Россия раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда, шунингдек, мамлакат ўзбек-хитой вакцинасини ҳам ишлаб чиқармоқчи.
Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўзи томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўриб чиқиш учун тақдим этган.

«Бугун эрталаб олимлар тадқиқотини ўқидим: бу касалликка қарши ҳали яна камида 10 йил курашишимизга тўғри келади. Шу сабабли ҳам ‘Спутник V’ ва ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқаришни муҳокама қиляпмиз. Ўзимизнинг вакцинани ҳам ЖССТга тақдим этдик. Бунинг учун катта пуллар ажратиляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Куни кеча Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси Ўзбекистоннинг Jurabek Laboratories корхонаси билан коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини ишлаб чиқариш учун Хитойдан хом ашё етказиб бериш муддатлари ва ҳажми борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Май ойида эса Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон томони бундай таклиф билан 2020 йилнинг декабридаёқ чиққан ва ишлаб чиқариш майдончаси сифатида Tashkent Pharma Park ҳудудини таклиф қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш 10 йил давом этиши мумкинлигини маълум қилди
[/banner_pushhouse