2 361
Шавкат Мирзиёев вакцина ишлаб чиқарилиши кутилаётган Jurabek Laboratories қўшма корхонаси фаолияти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги Jurabek Laboratories қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.
Корхона 48 миллион флакон инфузион эритма, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотик, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Бу ерда GLP лабораторияси мавжуд, халқаро GMP стандарти жорий этилган. Корхона томонидан 300 турдан ортиқ дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган. 15 дан ортиқ хорижий давлатга экспорт қилинмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги пандемия даврида жуда муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин каби дорилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Биотехнологиялар соҳасида моноклониал антитаналар туридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион долларлик янги лойиҳага киришилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Давлат раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади