18:47 / 30.07.2021
1 277

Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари 1 августдан янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради

Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари 1 августдан янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари ички ишлар вазирининг буйруғи асосида 1 августдан бошлаб янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, олтин рангли қалқон кўринишидаги янги намунадаги кўкрак нишони алюминийдан тайёрланган.

Унинг асосида ИИВ эмблемаси ва ҳудудий код ва рақамлар жойлашган. Эмблеманинг юқори қисмида ярим доира шаклида Ўзбекистон Республикаси, унинг юқорисида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, пастки қисмида эса Ички ишлар вазирлиги ёзуви ёзилган. Энг юқори қисмида 8 ва 5 қиррали юлдуз ҳамда ярим ой жойлашган.

Кўкрак нишони белгиси коди икки хонали ҳарф ва тўрт хонали рақамдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ЙҲХ ходимлари 1 августдан янги намунадаги кўкрак нишонида иш олиб боради
[/banner_pushhouse