19:19 / 30.07.2021
2 697

Қидирувдаги 3 та Lacetti автомобиллари топилди


Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги ижро варақасига асосан қарздор "CHINZARA TEXTIL" МЧЖ дан ундирувчи “ARTUM FINANCE” МЧЖ фойдасига 81 169 490 сўм зарар ундириш белгиланган.

Ушбу ижро варақаси Бюронинг Чиноз тумани бўлимига 2020 йил йилнинг 26 октябрь куни келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси Ш.Мамараимов томонидан 26.10.2020 йил куни ижро ишини қўзғатиш қарори қабул қилинган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро харакатлари натижасида жавобгар қарздор "CHINZARA TEXTIL" МЧЖ дан ундирувчи “ARTUM FINANCE” МЧЖ фойдасига 81 169 490 сўм зарар ундиришни имкони бўлмаганидан сўнг, жорий йилнинг 27 январь куни қарздор "CHINZARA TEXTIL" МЧЖ га тегишли бўлган 3 та Lacetti русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қидирувда бўлган 3 та Lacetti автотранспорт воситаси аниқланиб топилди ва ундирувчига топширилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият