13:30 / 01.08.2021
2 302

Сергелида омборхонада портлаш оқибатида бир ишчи вафот этди, уч киши жароҳатланди


Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.
ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса 31 июль куни тахминан 19:30ларда «Қушқўрғон» маҳалласидаги омборхона биноларидан бирида рўй берган.

Ҳодиса оқибатида омборхона биносидан ташқари, мазкур корхонанинг маъмурий биноси ҳам вайрон бўлган. Бундан ташқари, қўшни бинода жойлашган нонвойхона ҳам қисман зарар кўрган.

Фавқулодда ҳолат натижасида корхонанинг бир ишчиси ҳаётдан кўз юмган, уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага бинода газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари, ИИВ, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иш олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида омборхонада портлаш оқибатида бир ишчи вафот этди, уч киши жароҳатланди