Шифокор коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини айтди

Шифокор коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини айтди
Фото: «РИА Новости»
Россиялик шифокор-инфекционист Евгений Тимаковнинг сўзларига кўра, оила аъзоларидан фақат биттасини эмлаш улар орасида коронавирусга чалиниш эҳтимолини уч баравар камайтириши мумкин. «РИA Новости» агентлигига берган интервьюсида у буни эмланган одамдан вирус ажралишининг камайиши билан изоҳлаган.

«Оилада эмланган бир киши оиланинг бошқа аъзоларига коронавирус юқтириш хавфини уч баравар камайтиради», — дея таъкидлади инфекционист.

Тимаковнинг қўшимча қилишича, эмланган одам ажратадиган вируснинг фаоллиги кам бўлади ва организмда мутацияга учрамайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар