
Жиззах вилоятининг Зафарабод туманида жойлашган заправкада «Жигули» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Газ тўлдириш шохобчасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида маълумот бошқармага 31 июль куни соат 13:10 да келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмаси айтилган манзилга етиб борганида «Жигули» русумли енгил автомобиль ёнаётгани аниқланган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида станция фаолияти авария ҳолатида тўхтатилиб, фуқаролар ва бошқа транспорт воситалари зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган ва ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган.
Жабрланганлар йўқ. Ҳодиса сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар