20:45 / 02.08.2021
5 551

Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт


Ёз ойларида дастурхонни тарвузсиз тасаввур этиб бўлмайди. Иссиқ қуёш тафтида пишиб етилган тарвуз ҳақида ҳайратга солувчи фактлар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Спортчилар учун фойдали
Жисмоний машқлар билан фаол шуғулланишга қарор қилганлар ва эрталаб фитнес билан шуғулланишни ёки югуришни режалаштирмоқчи бўлганлар тарвузларнинг ажойиб бир хусусияти ҳақида билиши ортиқчалик қилмайди. Бу серсув полиз экини мушаклар оғриғининг олдини олишга ёрдам берадиган аминокислота L-цитрулиннинг юқори даражасига эга. Кучли машғулотдан сўнг мушакларда оғриқ сезилмаслиги учун янги тарвузнинг 1/3 қисмининг шарбатини ичиш тавсия этилади. Бу оғриқ ва чанқоқни босишга ёрдам беради.

Тарвуз пўсти ва уруғини ейиш мумкин
Бу қанчалик кулгили туйилмасин, тарвуз қобиғини ташламаслик қатъий тавсия этилади. Биринчидан, улар мазали. Уларни майда бўлакларга бўлиб, лимон, бодринг ва майдаланган муз билан бирга блендерга солиш керак. Таъбга кўра, шакар ёки кўкатларни ҳам қўшиш мумкин. Натижада нафақат тетиклаштирувчи ичимлик, балки C, B1, B2 витаминлари, каротин, фолий кислотаси ва пантотен кислотаси коктейли ҳам ҳосил бўлади. Ичимликка уруғларни қўшиш шарт эмас. Аслида, улар қовоқ ёки кунгабоқар уруғидан фарқ қилмайди,  яллиғланишга қарши, терининг соғлиғини яхшилайди, шунингдек, таркибида темир, рух, оқсил ва тола мавжуд.

Тарвуз – бу сув
Тарвузлар, асосан, сувдан иборат эканлиги барчага маълум. Лекин уларнинг «сувли» эканлиги-чи? Бу мевадаги суюқлик миқдори тахминан 91 фоизни ташкил қилади, эҳтимол, шунинг учун у ҳам энг кам калорияли ширин егуликлардан биридир.

Кўз ва мия учун фойдали
Тарвузнинг бир-икки бўлаги кўриш ва ақлий иш фаолиятини яхшилайди. Олимлар тарвузда А ва B6 витаминининг юқори даражасини топганларида шундай хулосага келди. Биринчиси кўзларни турли инфекциялардан ҳимоя қилади ва мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Иккинчиси хотирани мустаҳкамлайди ва фикрлаш тезлигини оширади.

Ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилади
Тананинг ультрабинафша нурланишига чидамлилигини оширадиган бир қанча маҳсулотлар мавжуд. Тарвуз эса улардан фақат биттаси. Албатта, тарвузни истеъмол қилиш санскриндан фойдаланишни рад этмайди, лекин бошқа томондан, унинг таркибидаги ликопен кучли антиоксидант хусусиятларга эга ва қуёш нурларига қарши тура олади.

Шакар ҳосил қилади
Пишган тарвузда 5 фоиздан 13 фоизгача осон ҳазм бўладиган шакар мавжуд. Пишиш пайтида фруктоза ва глюкоза синтезлана бошлайди. Сахароза эса тарвузда кейинроқ, меваларни сақлаш вақтида пайдо бўлади. Шунинг учун қандли диабетга чалинганларга фақат пишган тарвуздан оз миқдорда ейиш тавсия этилади, чунки мева қачон терилганини аниқлаш ҳар доим ҳам мумкин эмас.

Токсинларни олиб ташлашга ёрдам беради
Тарвуз овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Буйрак ва жигарни тозалайди, холестеринни танадан олиб ташлашга ҳам ёрдам беради. Айниқса, тарвузлар тош шаклланиши муаммосига мунтазам дуч келадиган одамлар учун тавсия этилади. Айтганча, агар рациондан тарвузни чиқариб ташлаш учун яхши сабаб бўлмаса, унда кунига 2-3 кг гача тарвуз истеъмол қилишингиз мумкин.

Нитратлар борлигини текшириш осон
Тарвуз организм учун энг хавфсиз маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Унинг қалин териси атмосферадан турли зарарли моддаларнинг кириб келишига тўсқинлик қилади. Бироқ сўнгги йилларда нитратлар ёрдамида етиштириладиган тарвузлар сони айниқса кескин ошди. Сотиб олинган тарвузни текшириш аслида жуда оддий. Тарвузнинг кичик бир қисми кесиб олинади ва сувга солинади. Агар бир ярим соатдан кейин сувнинг ранги бироз ўзгармаса, унда ҳаммаси яхши, лекин агар сув пушти, қизил ёки тўқ сариқ рангга эга бўлса, бу мевани истеъмол қилмаган маъқул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт