14:34 / 04.08.2021
2 056

Коронавирусдан кейин инфаркт ва инсульт хавфи ошиши маълум бўлди


Фото: Global Look Press
Швециянинг Умео университети олимлари COVID-19 билан касалланишдан кейинги дастлабки икки ҳафтада юрак хуружи ва ишемик инсульт хавфи сезиларли даражада ошишини аниқлади. Бу ҳақда Lancet журналидаги илмий мақолада айтилган.

«Тадқиқотимизда биз COVID-19 ишемик инсульт ва ўткир миокард инфаркти учун мустақил хавф омили эканини аниқладик», — дейилади мақолада.

Ҳаммаси бўлиб 86 мингдан ортиқ одам иштирок этган ушбу тадқиқот коронавируснинг юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқлигини ўрганиш бўйича дунёдаги энг йирик тадқиқотдир. Олимлар COVID-19 билан оғриган беморларда миокард инфаркти ва инсульт келиб чиқишини 2020 йил 1 февралдан 14 сентябргача назорат гуруҳида бўлган одамларда (348 минг киши) юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиши билан солиштирди.

Маълум бўлишича, COVID-19 касалликдан кейинги дастлабки икки ҳафтада ўткир миокард инфаркти ва инсульт хавфини, тахминан, уч баравар оширган. Бундай ҳамроҳ касалликлар ёш, жинс ва ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳисобга олгандан кейин ҳам сақланиб қолган.

Илгари Россиянинг Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази бош директори, Россия Фанлар академияси академиги, Россия кардиология жамияти президенти Евгений Шляхто ҳам коронавирус юрак-қон томир тизимида асоратлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида айтган. «Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар коронавирус тарқалишида энг заиф гуруҳдир, чунки уларда COVID-19’нинг оғир кечиши ва салбий оқибатлар қолдириши хавфи юқори бўлиши билан бирга юрак-қон томир касалликларининг асоратлари ва ривожланиши хавфи ортади», — деган эди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан кейин инфаркт ва инсульт хавфи ошиши маълум бўлди