17:39 / 05.08.2021
2 274

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди


Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари ушбу шаҳар яқинидаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Туркманистон президенти раислигида ўтадиган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам қатнашади.

Давлат раҳбарлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Маслаҳат учрашувида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши натижаларини кўриб чиқади.

Кун тартибига минтақада барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик учун қулай шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, пандемияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бошқа масалалар ҳам киритилган.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кўмак муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриши, узоқ муддатли умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини баён қилиши кутилмоқда.

Саммит якунида муҳим кўп томонлама ҳужжатлар, шу жумладан давлат раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилинади. Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди