18:55 / 05.08.2021
985

Наманганда шифокорни калтаклаган ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди

Наманганда шифокорни калтаклаган ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди

Фото: Telegram
Наманганда иссиғи кўтарилганидан шикоят қилиб келган ака-укадан COVID-19 га чалинмаганини билмоқчи бўлган шифокор аёвсиз калтаклангани тўғрисида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, муштумзўр ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

4 август куни ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Кейинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Аниқланишича, 28 июль куни соат 02:30 да Наманган шаҳар «Обжувоз» маҳалласи Тафаккур кўчаси 41-уйда яшовчи 22 ёшли Ф.Ж. исмли фуқаро ва унинг 25 ёшли акаси Ф.Б. Наманган шаҳар «Янгиқурилиш» маҳалласида жойлашган 10-сон оилавий поликлиникага тана ҳароратининг кўтарилиши шикояти билан мурожаат қилган.

Шу куни поликлиникада ўз навбатчилигини ўтаётган 27 ёшли шифокор У.А. фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.ни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга тана ҳарорати меъёрда экани ва коронавирус инфекциясига ПЗР-тест топшириши кераклигини айтганида бу ташхисдан норози бўлган ака-ука шифокор У.А.ни аёвсиз дўппослаган ва унга жиддий тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг шифокор У.А. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига мурожаат қилган.

Тиббий текширув давомида шифокор У.А.га бош миянинг ёпиқ шикасти, бош миянинг кучли чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳасининг жиддий зарарланиши, пешона, ўнг чакка ва ўнг юз юқори қовоқ соҳаси кучли қонталаш ташхиси қўйилган.

Ҳозирда тиббиёт ходимига тажовуз қилган фуқаролар – Ф.Ж. ва Ф.Б.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, мазкур ҳолат юзасидан муштумзўр ака-укага нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Наманганда шифокорни калтаклаган ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди
[/banner_pushhouse