14:50 / 07.08.2021
5 102

Бош вазир Абдулла Арипов Шавкат Мирзиёев ҳақида гапирди


ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши мажлиси вақтида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида фикр билдириб ўтди.
 Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-cиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий иқлим пайдо бўлди.

Хўш, мамлакатимиз бундай мақтанишга арзигулик натижага қандай эришди?
Эришилаётган натижаларга асло қониқмаслик, муваффақиятларга маҳлиё бўлмаслик, мавжуд аҳволни ҳаққоний, ишларни мунтазам танқидий баҳолашга, ўзларининг ва жамоаларининг олдига тинимсиз бир-биридан мураккаб вазифалар қўйиб, доим маррани баланд олишга даъват қилган ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродалари ва шахсий намуналари билан эришдик.

Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Гўё, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида қилинаётган мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қилаяпмиз. Аслида, бунинг замирида, давлатимиз олдида турган долзарб муаммоларни ақл-идрок билан еча оладиган, фидоий, мард, серғайрат ва тафаккури кучли бўлган шахснинг – ҳурматли Шавкат Миромоновичнинг қатъиятлари мужассамдир, – деди Абдулла Арипов.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам ЎзЛиДеП томонидан Шавкат Мирзиёевнинг номзоди Ўзбекистон президентлиги сайлови учун қўйилгани хабар қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир Абдулла Арипов Шавкат Мирзиёев ҳақида гапирди