17:01 / 09.08.2021
2 144

Тошкентда «Pandovir 100 (Remdesivir)» дорисини қалбакилаштириб сотаётганлар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДСҚнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Д.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб «Bactopraz-S» дори воситаси ёрлиғини ўзгартириш орқали тайёрланган қалбаки «Pandovir 100 (Remdesivir)» дори воситасини ҳар бирини 500 минг сўмдан ҳисоблаб, тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишиб, 100 дона қалбаки «Pandovir 100 (Remdesivir)» дори воситасини 4 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбир давомида юқоридаги дори воситалари Чилонзор тумани, Муқимий кўчасидаги хонадонлардан бирида тайёрланганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 23 турдаги қалбаки дори воситалари ҳамда 500 дона ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият