08:00 / 13.08.2021
2 458

Навоийдаги газ-заправкада портлаш содир бўлди

Навоийдаги газ-заправкада портлаш содир бўлди
Кадр: Видеодан скриншот
Навоий шаҳрида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 12 август куни соат 19:16 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Меъморлар кўчасида жойлашган, пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Биринчи ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:18 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:45 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:53 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби «ЗИЛ-130» русумли пропан ёқилғи ташиш автомобили ўзидаги суюлтирилган газни тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган, оқибатда юк автомобилига фойдаланиш учун ўрнатилган газ баллони ёрилиши сабаб ёнғин келиб чиққан.

«ЗИЛ-130» русумли суюлтирилган ёқилғи ташиш автомобилига ўрнатилган сиғимга зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида шохобча яқинидан ҳаракатланиб кетаётган «Москвич-412» русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси турли даражада куйиш тан жароҳатини олган, ҳалок бўлганлар йўқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият