10:02 / 14.08.2021
1 955

Тошкентда аёл 6 кунлик чақалоғини 18 минг долларга сотаётганида ушланди

Тошкентда аёл 6 кунлик чақалоғини 18 минг долларга сотаётганида ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатга чек қўйилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Р.T. исмли аёл 7 августда туғилган қиз фарзандини бошқа бир фуқарога 18 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият