16:30 / 15.08.2021
1 839

Қидирувдаги “Lacetti” топилди

Қидирувдаги “Lacetti” топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг, ундирувчи М.Дга, жавобгар Э.Б. фойдасига мол-мулк ундириш
ва жавобгар Э.Бга тегишли бўлган “LACETTI” русумли автомашинани даъвони таъминлаш учун рўйхатга олиш ҳақидаги ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувига 07.06.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Жумладан, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Э.Бга тегишли бўлган автотранспорт воситасини хатловга олиш учун яшаш манзилига борилганида, қарздор мазкур автотранспорт воситасини сотиб юборганлигини маълум қилган ҳамда бу бўйича ундан тушунтириш хати олиниб далолатнома расмийлаштирилган.

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Хоразм вилояти, Урганч тумани, Шерматлар маҳалласи худудидаги турганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси биносига олиб келиниб, автотранспорт воситаси хатланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият