12:30 / 16.08.2021
2 802

Жаҳонгир Отажоновга нисбатан суд иши кўриб чиқилди

Жаҳонгир Отажоновга нисбатан суд иши кўриб чиқилди
2021 йил 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судларининг расмий канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жаҳонгир Отажонов 2021 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳудудида ижтимоий тармоқ орқали Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Ш.Сайфуддинов ва бошқа ИИО ФМБ ходимларини ҳар хил шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар «айбига иқрорлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса қилгани»ни айтиб, ИИО ФМБ ходимларидан кечирим сўраганини маълум қилган ва суддан енгиллик беришни сўраган.

Суд давомида собиқ хонанданинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилган.

Суд Жаҳонгир Отажоновга маъмурий жазо тайинлашда, иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаларини тинглаб, унинг шахсини, айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, уни МЖтКнинг 21-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишни лозим топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Отажоновга нисбатан суд иши кўриб чиқилди