
Бугун ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Сурхондарё вилоятида Афғонистон қуролли кучлари белгилари бўлган ҳарбий самолёт уриб туширилгани хабар берилган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ОАВ департаменти бошлиғи Баҳром Зулфиқоров Xabar.uz сўровига жавобан ҳодисани тасдиқлаб, самолёт чегарани ноқонуний бузиб кирганини маълум қилди.
Ҳозирда текширув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Мудофаа расмийси ҳодиса бўйича якуний муносабат берилишини айтган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар кузатилмаган.
Сурхондарё вилоятиАфғонистон самолётиМудофаа вазирлигиҲарбий самолётТекширув ишлариТергов жараёнлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар