21:21 / 16.08.2021
3 086

Сурхондарёда Афғонистон ва Ўзбекистон самолётлари тўқнашди

Сурхондарёда Афғонистон ва Ўзбекистон самолётлари тўқнашди
Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Embraer EMB 314 Super Tucano штурмчи самолёти.
Фото: Wikipedia

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида Афғонистон қуролли кучлари белгилари бўлган ҳарбий самолёт уриб туширилгани хабар берилганди.

2021 йил 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтган, ичида жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган, Афғонистон Ислом Республикасининг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари мажбурий равишда Термиз халқаро аэропортига қўндирилган.

Жорий йил 15 август куни Қарши шаҳридаги «Хонобод» аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та «ЭМБРАЙЕР-314» русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та «МИГ-29» русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган.

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолёти.
Фото: Сергей Конков / «RussianPlanes.net»

Лекин кузатув давомида «ЭМБРАЙЕР-314» ва «МИГ-29» русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган.

Шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда Афғонистон ва Ўзбекистон самолётлари тўқнашди