14:07 / 19.08.2021
4 496

Ички ишлар вазири Қаршидаги даҳшатли қотиллик сабабини айтди

Ички ишлар вазири Қаршидаги даҳшатли қотиллик сабабини айтди
Видеодан скришот.
Маълумки, бугун Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлими юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Унда қатнашаётган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маълум қилишича, ички ишлар ходимларига 102 орқали жиноят ҳақида хабар соат 9:49 да келиб тушган. Ходимлар воқеа юз берган жойга хабар тушгандан сўнг, 21 дақиқа ўтиб, соат 10:10 да етиб борган ва иш бошлаган. Шунингдек, тергов гуруҳи ҳам етиб борган.

Қайд этилишича, жиноят ташкилотчиси экани айтилаётган З. Б. 18 август куни Чироқчи туманидаги яшириниб ётган жойидан соат 17:05 да топилган. Унинг отаси ўз укасининг хотинини ўлдириб, ҳозир қамоқда ўтирибди.

«Бу икки гуруҳ ўртасидаги жанжал мусобақадаги келишмовчиликдан бошланган. Бирининг укаси, яна бирининг шогирди баҳслашган. Бири ютган, бири ютқазган. Шундан келишмовчилик бошланган, лекин ҳеч кимга хабар берилмаган»,— дейди ички ишлар вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазири Қаршидаги даҳшатли қотиллик сабабини айтди

Жамият янгиликлари