18:43 / 19.08.2021
2 333

МИБ Шайхонтоҳурда тадбиркор фойдасига 2,7 млрд. сўм қарзни ундириб берди

МИБ Шайхонтоҳурда тадбиркор фойдасига 2,7 млрд. сўм қарзни ундириб берди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 10.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “To`palang HPD Water Construction” корхонасидан ундирувчи “Neftgazmontaj” масъулияти чекланган жамияти фойдасига тарафлар ўртасида 17.09.2018 йилда тузилган шартномага асосан жами 2.7 млрд. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига 21.04.2021 йилда келиб тушган.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини юритиш қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари мобайнида, қарздор корхонадан ундирувчи тадбиркор фойдасига жами 2.7 млрд. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро иши Қонуннинг 41-модда 1-қисмига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият