20:40 / 20.08.2021
1 826

МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари иштирокида матбуот ажумани ўтказилди

МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари иштирокида матбуот ажумани ўтказилди
Жорий йилнинг 20 август куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида, бошқарма раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳамда ижро тизимидаги янгиликлар ва самарадорлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда, Бошқарма бошлиғи И.А.Арзиев, таркибий тармоқ бошлиқлари ҳамда Нукус шаҳар бўлими ходимлари, шунингдек, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, - Мажбурий ижро бюроси суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Бюро органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларининг доимий равишда қўлланилиб борилиши, ўз навбатида ижро ишларининг самарадорлигига хизмат қилмоқда.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Ислам Арзиев ҳамда масъул ходимлар томонидан соҳада изчиллик билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, мавжуд қарздорликлар, республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқлар бўйича маълумотларни олиш, шу жумладан ижро иши жараёнини “онлайн” режимда кузатиш имконини берувчи дастурий таъминот “MIB.UZ” мобиль иловаси жорий этилганлиги, шунингдек, ижро жараёнида ташқи аралашувларнинг олдини олиш мақсадида, “МИБ-Портал” дастурий таъминоти орқали “Ақлли ёрдамчи” (Умный помощник) лойиҳаси ишга туширилганлиги ҳақида тушунтириш беришди.

Айтиш ўринлики, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бирқанча ижобий ишлар амалга оширилиб, ўтган 7 ой давомида 1 трлн. 209 млрд. 488,2 млн. сўмлик 56 809 ижро ҳужжатлари тамомланди.
Шундан, 34 739 таси бўйича 562 млрд. 68,4 млн. сўм амалда ундирилиши тамийнланди.

Амалдаги ундирув ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 317,1 млрд. сўмга, яъни 177% га ортганлгини кўрсатмоқда.
Маълумот учун, Бюро органлари ташкил топгандан буён, ҳозирги кунга қадар 5 трлн. 052 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланди, бу сонларнинг негизида давлат ижрочиларининг салмоқли меҳнатлари бор.

Давлат фойдасига ундирув билан боғлиқ 588,5 млрд. сўмлик 37 823 донаси тамомланиб, 22 477 донаси бўйича 306,1 млрд. сўм амалда ундирилди.
- Солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ 530 млрд. сумлик 17184 та ижро ҳужжати тамомланиб, амалда 281,6 млрд. сўм ундирилди.
- Давлат божини ундириш билан боғлиқ 17,9 млрд. сўмлик 11695 та ижро ҳужжати тамомланиб, амалда 11,4 млрд. сўм ундирилди.
- маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ 7,8 млрд. сўмлик 7779 та ижро ҳужжати тамомланиб, амалда 4,7 млрд. сўм ундирилди.

Фуқароларни ишга тиклаш ва бош юрган кунлари учун компенсация пулларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ 98 та ижро иши бўйича 70 фуқаро ўз иш ойларига қайта тикланиб, 446 фуқарога 2 млрд. 164 млн. сўмлик иш ҳақилари ундириб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони билан 2020 йилнинг 1 декабр кунидан бошлаб Бюро томонидан ундирилган жиноий қилмиш натижасида Давлатга етказилган зарар, Давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар, Давлат ҳисобига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағларнинг 50% миқдорида пропорционал тарзда “Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари” ларига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказиш белгиланган.

Шу аснода, ўтган 7 ой давомида мазкур ижро ҳужжатлари бўйича “Дафтар”ларга 9,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўтказиб берилди.
Шу йилнинг ўтган 7 ой мобайнида эса, 622 та оилаларнинг ярашишига эришилди.

Матбуот анжумани давомида, оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган ва жамоатчилик эътиборида бўлган долзарб саволларга Бюро раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар атрофлича тушунтиришлар беришди.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурийижробюроси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари иштирокида матбуот ажумани ўтказилди