13:08 / 21.08.2021
1 553

Озодалик– халқимизга хос қадрият

Озодалик– халқимизга хос қадрият
Тозалик ва озодалик азалдан халқимизнинг миллий қадриятларидан бири саналади. Ёш авлодда она табиатга ҳурмат, унинг бебаҳо неъматларини ардоқлаш туйғусини ошириш орқали тозаликка риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 август кунидаги 455-Ф-сонли Фармойишига асосан 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Бугун юртимизнинг барча жабҳаларида ишчи-хизматчилар, ёшу-қарилар, уюшқоқлик ва бирдамликда ободонлаштириш хайрия ҳашарида иштирок этмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати ходимлари хам ҳашар ишларини ташаббускорлиги билан кўтаринки руҳда амалга оширишди.

Буларнинг барчаси кўнгиллар ободлигига, аҳоли саломатлигига, юртимиз янада чирой очишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодалик– халқимизга хос қадрият