Фото: Видеолавҳадан скриншот
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимининг маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Aниқланишича, 2020 йилда гуруҳ аъзоларининг 3 нафари ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолади ва уларнинг радикал ғояларини қўллаб-қувватлайди.
Сўнгра улар ўз тарафдорлари сонини ошириш мақсадида дўстлари ва маҳалладошлари орасида тарғибот ишлари олиб боришади. Натижада 10 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ шаклланади.
Мунтазам ўтказилган йиғинлар вақтида улар интернет тармоғи орқали юклаб олинган диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий», «Рашод қори»ларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш тўғрисидаги аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган.
Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг 5 нафари яқин вақт ичида Қозоғистон ва Туркия орқали Сурия давлатига боришни ҳамда жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган.
Таъкидлаш лозимки, 1993-2002 йиллар оралиғида туғилган ушбу фуқаролар орасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги корхона ишчиси, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирининг 3 нафар ишчиси ва Миробод тумани бозорида савдо қилувчи шахс ҳам бор.
Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республикамиз қонунчилигида тақиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди