date

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди

Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди
Фото: Reuters
Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди, улар ўзбек-афғон чегараси яқинидаги ковид-марказ ҳудудига жойлаштирилди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.

Қочқинларнинг янги гуруҳи Термизга самолётларда олиб келинди, уларнинг ПЗР-тестлари манфий натижа берди. Улар нима учун қўриқланаётган ҳудудга жойлаштирилгани номаълум”, - деган манба.

Жума куни Ўзбекистон ТИВ афғонистонлик 150 нафар қочқин хавфсизлиги кафолатланганидан сўнг ўз мамлакатига қайтарилгани ҳақида хабар берганди.

Ҳозирда Ғарб мамлакатлари Афғонистондан ўз фуқаролари ва дипломатик ваколатхоналари ходимларини ҳамда улар билан ҳамкорлик қилган маҳаллий аҳолини эвакуация қилишда давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилди