00:09 / 22.08.2021
3 264

Қандай ҳолларда тиббий ниқоб тақмаслик мумкин? Мутахассис жавоб берди

Қандай ҳолларда тиббий ниқоб тақмаслик мумкин? Мутахассис жавоб берди
Агар инсон ёлғиз бўлса, теварак атрофида бошқа бир мулоқотчи бўлмаса, тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж бўлмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова маълум қилди.

– Вакцинациядан сўнг ҳам тиббий ниқоб тақиш зарурлиги айтилмоқда. Бунда вакцина олган кишилар ҳам вирус ташувчи бўлиш эҳтимоли борлиги назарда тутилганми? Қандай ҳолларда тиббий ниқоб тақмаслик мумкин?
- «Коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи дозаси олинганидан сўнг 3 ҳафта ўтиб пайдо бўлади. Шу давр ичида одам касалликдан тўлиқ ҳимояланмаган бўлади. Шу боис ҳар бир эмланган инсон профилактика чораларини кўриши керак.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳудудида тиббий ниқоб тақиб юриш тартиби ҳозирча бекор қилингани йўқ. Эмланганми, йўқми – тиббий ниқоб барча учун мажбурий.

Агар инсон ёлғиз бўлса, теварак атрофида катта радиусда бошқа бир мулоқотчи бўлмаса, табиийки, бундай вазиятда ён-атрофда коронавирус юқиш ва юқтириш хавфи бўлмайди. Бундай ҳолатда ўз-ўзидан тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж қолмайди», – дейди Дилором Турсунова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай ҳолларда тиббий ниқоб тақмаслик мумкин? Мутахассис жавоб берди