09:14 / 25.08.2021
2 886

Оиладаги ёлғиз ўғил фарзандлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин

Оиладаги ёлғиз ўғил фарзандлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин
Оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлганлар ота-онаси рози бўлган тақдирда ҳарбий хизматга жалб этилиши мумкин. Сенатор Қутбиддин Бурҳоновнинг айтишича, бу янгилик “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан ўрин олган.

Сенаторнинг таъкидлашича, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 18, 20, 21, 38 ва 46-моддаларига ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда фуқаролар ўзлари меҳнатга қобилиятсиз бўлса-да, оилавий, моддий шароитлари яхши экани, уларни боқиш учун ҳеч қандай қийинчиликлар йўқлиги, ёлғиз ўғилни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва СЧР хизматига жалб этиш истагини билдираётган ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Сенатга ҳам “Менинг якка-ю ёлғиз ўғлим бор. Йигитлик бурчини бажариши керак. Лекин ёлғиз ўғил бўлгани учун армияга олишмаяпти. Унинг ҳарбий хизматга чақирилишига ёрдам беринг”, деган мазмунда кўп мурожаатлар бўляпти. Биз буни Мудофаа вазирлигига юборяпмиз.

Бундай ҳолатларда фуқаронинг ҳуқуқини поймол қилиш керак эмас. Ҳарбий хизматда улар ҳақиқий эркак бўлиб тарбияланиши, характери ўзгариши, қолаверса, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзларга сазовор бўлишини инобатга олиб, оилада ёлғиз ўғил фарзанд бўлса ҳам ота-онаси рози бўлган тақдирда улар ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин бўлиши кутилмоқда
”, дея Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Эслатиб ўтамиз, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига кўра чақирилувчининг ота-онаси ёки улардан бири меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса ёхуд қарамоғида ўн олти ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса, бундай ҳолатда ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оиладаги ёлғиз ўғил фарзандлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин