22:20 / 28.08.2021
1 520

Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди
«Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга кўра, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланилади.

2022 йилдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.

Ҳар йили август ойигача минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрлари инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражаси ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб борилади. Минимал истеъмол харажатлари таркиби камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилади.

Қарор билан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини белгилаш учун фойдаланилиши кутилаётган минимал истеъмол харажатлари миқдори дастлабки ҳисоб-китобларга кўра бир киши учун ойига 440 минг сўмни ташкил этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди
[/banner_pushhouse