
Видеодан кадрлар
Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видео лавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганини маълум қилганди.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилоят прокуратураси ҳам маълумот берди. Аниқланишича, 27.08.2021 йил соат 10:00 ларда Урганч шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Ё.Салаева 1-сон оилавий поликлиникада шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга қарши кўрсатма бўлмагандан кейин ZF-UZ-VAC 202108110 вакцинаси билан эмланган.
Шу куни соат 21:17 ларда Ё.Салаева умумий ҳолсизлик ва қўл-оёқ тортишиши, нафас қисиши шикояти билан тез тиббий ёрдам чақирган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига олиб келиниб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Хоразм вилояти прокуратураси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинган, ҳозирда тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Натижаси қўшимча равишда маълум қилинади», дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар