Тошкентнинг Чилонзор туманидаги дўконларнинг бирида эркак аёлнинг сумкасидан ҳамённи ўғирлагани акс этган видео тарқалганди. Пойтахт ИИББ ушбу шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 19 август куни Чилонзор тумани 18-кварталида жойлашган дўконлардан бирида юз берган. Аёлнинг сумкаси ичида 500 минг сўм пул ва Uzcard ҳамда Visa пластик карталари бўлган 160 минг сўмлик ҳамён ўғирланган. Ҳолат кузатув камерасига туширилган.
Тез орада гумонланувчи 38 ёшли Ф.А. эканлиги аниқланган ва у 21 август куни қўлга олинган.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан киссавурлик) бўйича айблов тақдим этилиб, дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани жиноят ишлари бўйича судга йўналтирилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди