21:29 / 02.09.2021
3 661

15 йилдан бери қидирувда юрган аёл қўлга олинди

15 йилдан бери қидирувда юрган аёл қўлга олинди
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 15 йилдан бери қидирувда юрган аёл ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.

У Ўзбекистон Республикасига келиши билан қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият