08:05 / 04.09.2021
2 226

Тошкентда «ўтказиб юбормагани» учун Matiz’нинг ойналарини синдириб ташлаган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкентда «ўтказиб юбормагани» учун Matiz’нинг ойналарини синдириб ташлаган ҳайдовчи қўлга олинди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчасида ўзганинг автомобилига шикаст етказилгани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1 сентябрь куни навбатчилик қисмига 24 ёшли Жаҳонгир Р. мурожаат қилиб, икки нафар нотаниш шахслар келишмовчилик давомида унинг Matiz русумли транспорт воситасига зарар етказганини билдирган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Навоий кўчасида ҳаракатланаётганида, орқадан келаётган оқ рангли Matiz’даги шахслар гўёки «ўтказиб юбормагани» сабабли Жаҳонгир Р.ни тўхташга мажбур қилган.

Натижада орада жанжал чиқиб, Жаҳонгир Р.нинг автомобилига зарар етказилган. Нотаниш шахслар унинг автомобилининг ойналарини синдириб, эшиклардан бирига зарар етказган ва воқеа жойини тарк этган.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ушбу ҳуқуқбузарлик оқ рангли Matiz автомобиль ҳайдовчиси — 22 ёшли Сарвар Н. томонидан содир этилгани аниқланган. Ички ишлар бўлимига келтирилган Сарвар Н. жаҳл устида Жаҳонгир Р.нинг автомобилига дамкрат билан зарар етказганини тан олган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Шунингдек у воқеа содир бўлган вақтда автомобилида йўловчилари – акаси 29 ёшли Сардор Н. ва онаси – 50 ёшли Муқаддас Н. бўлганини маълум қилди.

Сарвар Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига (майда безорилик) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «ўтказиб юбормагани» учун Matiz’нинг ойналарини синдириб ташлаган ҳайдовчи қўлга олинди