Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янги Наманган туманида Spark ҳайдовчиси ўзига қўполлик қилган Captiva ҳайдовчисининг кўзига суюқлик сепиб юборгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган фуқаро Т.М. 31 август куни соат 09:30 лар атрофида «Келажак тонгги» маҳалласида Sparkда ҳаракатланиб кетаётган вақтида унинг орқасидан келаётган Captiva ҳайдовчиси Д.Й. йўл беришини сўраб, сигнал чалган. Сўнг Sparkни қувиб ўтиб, автомашина ҳаракатланишига қаршилик қилган.
Қайд этилишича, Д.Й. машинасида светофорнинг қизил чироғидан ўтиб, ортига қайтган ва Spark эшигини очиб, фуқаро Т.М.га ҳақоратли сўзлар билан ҳамла қилган. Т.М. ёввойи ҳайвонлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиладиган суюқликдан Д.Й.нинг кўз қисмига сепган. Шундан сўнг фуқаро Д.Й. воқеа жойидан кетган.
Таъкидланишича, дастлабки суриштирув натижасида Д.Й. 31 август куни ўзининг шахсий ишлари билан Дўстлик чегара пости орқали Қирғизистонга чиқиб кетгани аниқланган. Ҳозирда унинг яшаш манзилига олиб келиш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради