12:58 / 06.09.2021
2 402

Самарқандда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди

Самарқандда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди
Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБга кўра, 5 сентябрь куни соат 23:45лар атрофида Самарқанд шаҳрида тунги хизматни олиб бораётган ҳодимлар ёнига, шу кўчада яшовчи, 1982-йилда туғилган Д.Муҳиддин маст ҳолатда келиб, ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, жамиятда ўрнатилган тартиб қоидаларни қасддан менсимай, ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятига аралашган.

Фуқарони яқин орадаги ИИБга олиб бориш давомида, у ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Ҳолатга Д.Муҳиддиннинг яқинлари ҳам қўшилиб уни қўйворишларини сўраган.

Ҳолат қонуний тартибда расмийлаштирилиб, Д.Муҳиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Фуқаронинг ҳаракатларига нисбатан суд органлари томонидан якуний қарор қабул қилинади, дейилади ИИБ хабарида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият