
Фукаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 18.12.2020 йилдаги 2-1105-2001/2154-сонли ижро варакасига асосан карздор "Аскар Транс Инвест" МЧЖ ҳисобидан, ундирувчи Р.Тошов фойдасига 17.371.000 сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Паркент тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юртишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздор корхона бу ҳақида огоҳлантирилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг банк ҳисоб рақамларига инкаса топшириқномалар қўйилган.
Бунинг натижасида қарздор "Аскар Транс Инвест" МЧЖ хисобидан 26.08.2021 йилда 17.371.000 сўм пул маблағлари депозит ҳисоб раками оркали тўлиқ ундирилиб, иш хақи ундирувчи Р.Тошовнинг пластик картасига ўтказиб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар