10:30 / 08.09.2021
1 818

Тошкентда йўл талашган «Жигули» ва «Волга» ҳайдовчилари жанжаллашди

Тошкентда йўл талашган «Жигули» ва «Волга» ҳайдовчилари жанжаллашди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида ака-ука йўл талашиб ота-болани калтаклади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 25 февраль куни А. исмли фуқаро шахсий автомашинасида укаси Ҳ. билан биргаликда Олмазор тумани Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқа автомашина эгаси билан йўл талашиб машинани сиқиб тўхтатади ва унда бўлган ота-болани ҳеч бир сабабсиз танасининг турли жойларига номаълум жисм билан уриб, безорилик ҳаракатларини қасддан содир этади.

«Булар кибрланиб ‘Жигули’га нисбатан паст назар билан қарашдими, уни устига 56 ёшли дадамни ҳам ҳисобга олмай қўл кўтаришди. Ман буларга тушунтирдим ҳалироқ гаплашамиз (телефон) рақамимни олиб қол, ҳозир жанозага кетяпман, ҳозир шошяпман дедим, лекин фойдаси бўлмади», – дейди жабрланувчи йигит.

Жабрланувчи йигитнинг отасининг айтишича, агар ҳодиса содир бўлган ерда камера бўлмаганда улар «ўлиб кетган бўларди».

«Уларнинг айтишича, ўғлим қўли билан сўккан эмиш, аслида у қўлидаги соатни кўрсатганди, кеч қолаётганини билдириш учун. Агар жазолаш мақсади бўлганда танасининг бошқа жойларига урар эди. Лекин улар ўғлимнинг фақат бошига урди», – дейди йигитнинг отаси.

Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми «а», «б» ва «в» банди (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, бир гуруҳ шахслар томонидан ҳамда совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаб содир этилган безорилик) билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг укаси Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» ва «б» банди билан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, калтакланган М.М.га нисбатан 105-моддаси Жиноят кодексининг 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан 1 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўл талашган «Жигули» ва «Волга» ҳайдовчилари жанжаллашди