
Ўзбекистонда давлатнинг солиқ сиёсати ва бюджетини шакллантириш, давлатнинг молиявий имкониятлари орқали фукароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ва иқтисодий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда ривожлантириш, шу орқали фуқароларнинг тўлов имкониятларини эътиборга олган ҳолда фаолият кўрсатишлари ва яшашлари учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва қуйи бўлимлари томонидан бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг бюджет олдидаги солиқ қарздорлигини ундиришда маҳаллий ҳокимликлар ва солиқ органлари ҳамкорлигида ундирувлар бўйича самарали ишлар ташкил этилган.
Мисол учун ўтган ойнинг ўзида йирик қарздорликлар бўйича “ELEKTROKIMYOZAVOD” АЖдан 3,7 млрд. сўм, “NEMO-KAFOLAT” ХКдан 385 млн. сўм, “ADIZOBOD QURILISH SERVIS” МЧЖдан 100,3 млн. сўм, “FEZ NAVOI INVEST” МЧЖдан 129,7 млн. сўм, “YANGIKAZGAN-NURLI-DIYOR” МЧЖдан 33,9 млн. сўмлик қардорликлар ундирилган бўлса, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жами 8 млрд. 128 млн. сўм, шундан жисмоний шахслардан 168 млн. сўм, юридик шахслардан 7,9 млрд. сўм ундирилиб, 179 та ижро ҳужжатларнинг ижроси амалда тўлиқ таъминланди.
Бундай назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар