22:18 / 08.09.2021
2 080

Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди

Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди
Фото: Facebook / Qatar Airways
Qatar Airways авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди, деб хабар бермоқда «Ўзавиация» агентлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Qatar Airways авиакомпаниясига 7 сентябрда Доҳа—Тошкент—Доҳа йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boeing 777 ва Boeing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида «Ҳаво қатнови тўғрисида»ги битим 2021 йилнинг июнида имзоланганди. Унга кўра, Доҳа—Тошкент—Доҳа йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Дунё ахборот агентлиги ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ижобий туртки беришини, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги истиқболларни очиши ва ўзаро манфаатли авиаташувлар бозорини шакллантиришга кўмаклашишини қайд этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларини амалга ошириш учун рухсатнома олди