09:55 / 09.09.2021
2 471

ОТМларида янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди

ОТМларида янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ОТМларига қабул қилинган талабаларнинг янги 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди.

Қайд этилишича, пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлиги ҳисобга олиниб, фарзанди тўлов-контракт асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022-ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

Бунда ОТМларнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олиб (бакалавриат ва магистратура), 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларда 2021/2022-ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМларида янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди