
Қумқўрғонда поезд юк машинаси билан тўқнашиб рельсдан чиқиб кетган. Ҳолат видеоси ва фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Маълум бўлишича, қум ортилган юк машинаси Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг 220 км.даги темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи телефонда гаплашиб кетаётиб, поезд келаётганини кўрмай қолган.
Маълумотларга кўра, юк машинаси «Йўл қурилиши» корхонасига тегишли. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар