date
views 3 033

Қарздорнинг қидирувдаги “Nexia 3” русумли транспорт воситаси топилди

Қарздорнинг қидирувдаги “Nexia 3” русумли транспорт воситаси топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 14.06.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.И. дан ундирувчи АТ “Халк банки” Хоразм филиали фойдасига қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга иҳтиёрий муддат берилган.

Қарздор иҳтиёрий муддатда қарздорликни тўламаганлиги сабабли ижро иши доирасида қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан 20.08.2021 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Урганч тумани худудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси биносига олиб келиниб, автотранспорт воситаси хатланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг қидирувдаги “Nexia 3” русумли транспорт воситаси топилди