Шу кунларда ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилиши юзасидан, жумладан, имтиёз жорий ўқув йилида ўқишга кирганларга тааллуқли эмаслиги ҳақидаги асоссиз хабарлар кўплаб муҳокама қилинмоқда, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида кундузги таълим шаклида таҳсил олиб, 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган (яъни вакцина олган) талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилиши хабар қилинган эди.
Баёнга кўра, 10 фоиз чегирма бонуси инфекцияга қарши ихтиёрий равишда эмланган, тўлов шартнома асосида ўқиётган кундузги таълим шакли бакалавриат ва магистратуранинг барча босқич талабалари учун берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди